Ўзбекистон | 11:40 / 28.12.2018
23863
1 дақиқада ўқилади

Кенгашларга энди ҳокимлар раислик қилмайди

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари маҳаллий кенгашларга раислик қилиши амалиёти бекор қилинади, депутатларнинг ваколатлари кенгайтирилади. Бу ҳақда президент Олий Мажлисга мурожаатномасида айтиб ўтди.

«2019 йилда ҳокимнинг айни вақтда Халқ депутатлари кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатишига доир тартиб бекор қилиниши лозим.

Олий Мажлис палаталари раҳбарларига икки ой муддатда ушбу масалаларни депутат ва сенаторлар ўртасида ҳамда жойлардаги вакиллик органларида атрофлича муҳокама қилиб, амалий чоралар дастурини қабул қилиш тавсия этилади.

Ҳоким ҳокимлигини қилсин, лекин кенгаш олдида ҳисобот берсин. Икки йил олдин бу гаплар амалга ошмайдиган ишдек кўринарди. Аммо янги йилдан шундай бўлиши керак», деди президент.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 8 декабрида Ўзбекистон республикасининг Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда сўзлаган маърузасида ҳокимлар бевосита халқ томонидан сайланишини таклиф қилганди.

Мавзуга оид