Технология | 09:11 / 28.12.2018
27142
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 2019 йилдан бошлаб мобил алоқа хизматларига акциз солиғини жорий қилади

Фото: AKKet.com

Ўзбекистон 2019 йил 1 январдан бошлаб мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғини жорий қилади.

Акциз солиғи Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарори билан жорий этилмоқда.

Ҳужжатга кўра, мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкаси кўрсатилган хизматларнинг умумий қийматидан 15 фоизни ташкил этади.

Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи ойига 2000 сўмга пасайтириляпти.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид