Шавкат Мирзиёев: «Жиноятчиликни жиловлашимиз керак»
Ўзбекистонда энди маҳаллаларда жиноят содир этилса, бунинг учун маҳалла раиси, профилактика инспектори, унинг ёрдамчиси жаримага тортилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида айтилди.
«Жиноятчиликни жиловлашимиз керак. Инвестиция олиб келаётган одам интернетдан кўради: тинчми ёки нотинчми давлат, деб. Келиб кечалари ҳам бемалол юриши керак. Бизда олдин соат саккиздан ҳаммаёқни ёпиб қўйиб, қоровуллик қилардик. Болаларимиз кейин қаерга боришини билмай юрарди. Борсин, айлансин. Лекин қонун устуворлигини давлат таъминлаши керак», - деди давлат раҳбари.
Қайд этилишича, жиноятчиликка қарши курашда ижобий натижага эришган профилактика инспекторлари ва маҳалла фаоллари рағбатлантирилади. Вазифасини яхши бажарган ходимларга устама ҳақ тўланади.
«Агар маҳаллада жиноят бўлмаса, маҳалла раисига ҳам, профилактика инспекторига ҳам, унинг ёрдамчисига ҳам тўлаймиз. Жиноят бўлганларга эллик фоиз жарима соламиз. Ўйлайманки, бу адолатдан бўлади.
Жиноятчиликни жиловлашимиз керак. Энди вилоят ҳокими жиноят бўлса, ҳар куни бир соат барча мутасаддиларни йиғиб, йиғилиш ўтказади. Жиноят сабаби ўрганилади. Жойлардаги хотин-қизлар вакиллари ухлаб ўтирибди», - деди президент.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024