Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра 447 мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 1 триллион 654 миллиард сўм ажратилди. Бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 448 миллиард сўмдан кўп, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.
Ажратилган маблағларнинг катта қисми вилоятларда мактабгача таълимни ривожлантиришга йўналтирилади. Қорақалпоғистон Республикасида 18 та, Андижон вилоятида 37та, Бухоро вилоятида 44та, Жиззах вилоятида 25 та, Қашқадарё вилоятида 39та, Навоий вилоятида 17та, Наманган вилоятида 34та, Самарқанд вилоятида 45та, Сурхондарё вилоятида 36та, Сирдарё вилоятида 19 та, Тошкент вилоятида 44та, Фарғона вилоятида34та, Хоразм вилоятида 31та, Тошкент шаҳрида 24та мактабгача таълим муассасалари қурилади ва реконструкция қилинади.
Кейинги йилларда мактабгача таълим муассасаларининг бўш турган биноларини реконструкция қилиш ҳажмининг ортиши кутилмоқда. 2019 йилда бюджет маблағларини камайтириш ва мактабгача тарбия тизимида болаларни қабул қилиш даражасини ошириш мақсадида 53 та бўш бино ва иншоотларни реконструкция қилиш режалаштирилган.
2018 йилда реконструкция қилинган мактабгача таълим муассасаларининг сони 2017 йилга нисбатан уч баравар, яъни 105 дан 298 тага кўпайди. 2018 йилда мактабгача таълим муассасаларининг сони ўтган йилга нисбатан 5 211 тадан 7104 гача етди.















