МДҲ давлатлари шаҳарларида янги йил муносабати билан ўрнатилган энг баланд арчалар рейтинги эълон қилинди, деб хабар берди ТурСтат агентлиги.
Агентликнинг маълумот беришича, МДҲдаги энг баланд арча ўрнатилган шаҳарлар ўнлигида Ашхобод етакчи бўлди (38 метр). Кейинги ўринларда Боку ва Ереван жойлашди (37 метр).
Ўнликка шунингдек, Тошкент (35 метр), Минск (30 метр), Душанбе (28 метр), Москва (27 метр), Астана, Бишкек ва Тбилиси (25 метр) киритилди.















