Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп СССРнинг парчаланиб кетиши сабабини айтди
Фото: EPA-EFE/SHAWN THEW
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Оқ уйда ўтказилган йиғилишда маълум қилишича, СССР Афғонистонга қўшин киритгани сабабли «банкрот бўлган». Бу ҳақда ТАСС йиғилиш трансляциясига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Президентнинг эслатишича, бундан олдин «Россия совет иттифоқи бўлган». Унинг фикрига кўра, совет қўшинларининг Афғонистонга кириши «СССРдан Россияни келтириб чиқарди», сабаби совет иттифоқи бу ҳарбий кампания туфайли «банкрот бўлган».
Трампнинг қўшимча қилишича, СССР Афғонистонга қўшинларни бу мамлакатда бўлган террорчилар совет иттифоқига таҳдид солгани туфайли киритган.
«Бу кескин кураш эди. Улар [СССР] сўзсиз банкрот бўлди. Улар совет иттифоқидан фарқли равишда Россия деб атала бошланди», - дея хулоса қилган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Горбачёвнинг ракеталар бўйича қарорини тушунмагани, Горбачёв унга жавоб қайтаргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:55 / 21.01.2026
Американинг СССР бўйича бош контрразведкачиси нега руслар томонга ўтиб кетганди?
14:35 / 20.11.2025
СССРни ларзага солган жосуслик. Нега КГБ генерали ўта махфий маълумотларни америкаликларга берганди?
09:52 / 10.09.2025
Постсовет минтақаси: Охирги 30 йилда жон бошига даромадлар қандай ўзгарди?
23:54 / 02.09.2025