Энергетика ва транспорт соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш режалаштирилмоқда
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасида энергетика ва транспорт соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.
Лойиҳада энергетика, шу жумладан нефть ва газ соҳасини давлат томонидан бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органини ташкил этиш, энергетика соҳасидаги хўжалик бошқаруви органлари ва корхоналар фаолиятида бошқаришнинг замонавий корпоратив механизмларини жорий этиш назарда тутилади.
Шунингдек, транспорт, шу жумладан ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти соҳасини давлат томонидан бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органини ташкил этиш;
транспорт соҳасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКдан давлат-ҳокимият вазифаларини транспорт соҳасидаги янги давлат бошқарув органига бериш;
“Ўзбекистон темир йўллари” таркибидан темир йўл вокзаллари ва темир йўл инфратузилмасини чиқариш, улар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш;
транспорт соҳасида давлат-хусусий шерикликни жорий этиш кўзда тутилган.
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари 2019 йилнинг 15 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
13:29 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Хитой аниқ қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда
11:49 / 06.11.2024
Айрим шахсларга темирйўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади
14:30 / 02.11.2024
ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди
14:20 / 07.10.2024