Жаҳон | 09:50 / 04.01.2019
5688
1 дақиқада ўқилади

Guardian: Британияда «қаттиқ» Brexit ҳолатига минглаб полициячилар тайёрланмоқда

Фото: Getty Images

Январь ойида Шотландия ва Англиядан мингга яқин полициячини Шимолий Ирландияга кўчиришга тайёргарлик кўрилади. Бу Британия Евроиттифоқ таркибидан Brexit бўйича келишувсиз чиқса, эҳтимолий намойишларда хавфсизликни таъминлаш учун керак, деб ёзмоқда The Guardian.

Таъкидланишича, Шимолий Ирландия полициячилари қўшимча куч ҳақида сўрашган. Нашрдан қайд этишларича, Шимолий Ирландия расмийлари айни вақтда Британиянинг Евроиттифоқдан келишувсиз чиқиб кетиши эҳтимолини «жуда юқори», деб баҳолашмоқда.

Аввалроқ, Brexit бўйича собиқ вазир Дэвид Дэвис Британия бош вазири Тереза Мэйга Brexit бўйича келишувга оид овоз бериш жараёнини кечиктиришни маслаҳат берганди. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Мэй Британия тарихида «янги боб» ваъда қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид