Жаҳон | 10:10 / 04.01.2019
4445
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ маъмурияти Трамп ва Ким Чен Иннинг янги учрашуви учун жой изламоқда

Фото: AP

2018 йил охиридан бери АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашув учун қулай жой изламоқда. Бу ҳақда CNN телеканали манбаларга таянган ҳолда хабар берди.

Манбаларнинг айтишича, Трамп маъмурияти жойларни ўрганиш ва улар мамлакатлар етакчиларига тўғри келишини аниқлаш мақсадида турли ерларга бир неча жамоани юборган. CNN’дан қайд этишларича, америкалик мулозимлар шимолий кореялик ҳамкасбларига жойлар ҳақида айтишмаган, шунинг учун уларнинг рўйхати келажакда кенгайиши мумкин.

Телеканал экспертларининг тахминича, Трамп ва Ким Чен Ин яқин ойлар ичида учрашиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Ин билан янги учрашувни кутаётганини маълум қилганди.

«Мен ҳам КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин билан учрашувни интиқлик билан кутяпман. У Шимолий Корея улкан иқтисодий салоҳиятга эга эканлигини жуда яхши тушунади», - дея маълум қилди Трамп КХДР етакчиси АҚШ президенти билан учрашишга тайёр экани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб.

Мавзуга оид