ОАВ: Меркель хакерлик ҳужуми қурбони бўлди
Германияда вазирлар маҳкамаси ва партиялар аъзолари, журналистлар, шунингдек, мамлакат канцлери Ангела Меркель ҳамда федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер хакерлик ҳужуми қурбонига айланди. Бу ҳақда Bild манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ҳужумлар ўтган йил октябрь ойининг охирига қадар давом этган. Шу билан бирга, улар қачон бошлангани ва ким томонидан ташкил этилгани аниқ эмас. Бу ҳолатда Россия ва Хитой ҳужумларга алоқадор бўлиши истисно этилмаяпти. Бундан ташқари, Россия томони Германиянинг ультраўнг гуруҳлари билан ҳамкорлик қилган бўлиши мумкин.
Мавжуд хабарларга кўра, ҳозирги вақтда хакерлар ўғирланган маълумотларнинг фақат бир қисмини интернетда жойлаштиришган. Мобил телефон рақамлари, шахсий электрон почта манзиллари, расмий ва хусусий ёзишмалар, махфий сўзлар, шахсий фотосуратлар ҳамда ҳужжатлар ўғирланган. Ҳужум қурбонлари орасида Германия канцлери Ангела Меркель ҳам бор. Ҳозирги вақтда мамлакатнинг барча асосий партиялари орасида жабрланганлар борлиги, фақат «Германия учун муқобил»да бу ҳолат кузатилмаётгани маълум.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Меркель партия раҳбари лавозимини тарк этгани, унинг ўрнини партия бош котиби эгаллагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:42 / 20.08.2024
АҚШ Эроннинг Трамп ва Ҳаррис штабларига киберҳужумлари ҳақида маълум қилди
23:06 / 25.07.2024
Украина разведкаси Россия банкларига кенг кўламли киберҳужум уюштирди
11:21 / 30.05.2024
ENISA: ЕИда охирги ойларда киберҳужумлар сони икки баравар ошди
09:34 / 08.05.2024