Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Туркия фойдали қазилмаларни қидириш билан шуғулланадиган иккинчи мамлакатга айланади
Туркия Ўзбекистонда металл фойдали қазилмалар конини қидириш бўйича якуний келишув имзолашни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Daily Sabah мамлакат энергетика ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Митхат Канзизга асосан хабар беряпти.
Ўзбекистон Судандан кейин Туркия фойдали қазилмаларни қидириш билан шуғулланувчи иккинчи давлатга айланади, дея таъкидлаб ўтган Канзиз. Буни Минерал тадқиқотлар ва қидириш Бош бошқармасининг шўъба корхонаси амалга оширади.
«Биз Ўзбекистон билан якуний келишувни имзолаш ниятидамиз. У 700 кв. км.лик майдонга эга ҳудуд ва иккита лицензияни ўз ичига олади», - дея аниқлик киритди у.
Туркия Суданда иккита олтин конини қидириш учун филиал ташкил этди. Компания уч йиллик тадқиқот ўтказади, сўнг майдони 325 кв. км. бўлган икки лицензион ҳудудда тижорат фаолиятини бошлайди.
«Биз Африка ва Ўрта Осиёдан бошлаяпмиз, аммо Венесуэла сингари мамлакатлар билан давом эттирмоқчимиз», - деди Канзиз.
Унинг билдиришича, ушбу мамлакатлардаги фаолият давлат-хусусий шериклик ёки ҳукумат тадбирлари доирасида амалга оширилиши мумкин.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026