Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ер бериш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси тақдим этилди.
Ҳужжат билан қишлоқ хўжалиги мақсадларида ер бериш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада:
қишлоқ хўжалиги мақсадларида ер бериш тартибини “Yer Elektron” тизимига мувофиқлаштириш ва ер участкасига ижара ҳуқуқини шаффоф механизмлар орқали реализация қилишни жорий этиш;
фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига махсус геопортал орқали аукцион савдосига чиқариладиган ер майдонларини танлаш имкониятини яратиш;
ердан самарали фойдаланиб, мўл ҳосил олаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларига ўз фаолиятини кенгайтириши учун қўшимча ер ажратиш тартиби;
сув танқислиги ва шўрланиши юқори бўлганлиги сабабли қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерлардан самарали фойдаланиш тизимини яратиш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2019 йил 1 июнь, ижро учун масъуллар - “Давергеодезкадастр” қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Ер кодекси қайта кўриб чиқилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:47 / 07.04.2026
“Орион” кемаси Ердан 407 минг километр узоқлашди
07:39 / 16.02.2026
Ернинг яширин географияси: ботаник қитъалар
17:16 / 24.01.2026
Ўзбекистонда педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо белгиланиши кутилмоқда
07:15 / 22.11.2025