НАТО Россияга «сўнгги имконият» берди
НАТО Россия Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим бажарилишига белгиланган муддат ичида қайтмаса, тегишли жавоб қайтаради. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси бош котиби Йенс Столтенберг DPA агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
«Муҳими, Россия ҳозирда сўнгги имкониятга эга. Агар Россия битим шартларига қайтмаса, унда биз катта муаммоларга дуч келамиз», - дея таъкидлаб ўтди у.
Столтенбергнинг фикрича, стратегик мувозанатни тиклаш учун НАТОда Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш битими тўхтатилишига жавоб қайтаришнинг кўплаб усуллари мавжуд. Бироқ, у вазиятни мураккаблаштирмаслик учун тафсилотларга аниқлик киритиб ўтирмади. «Биз жуда кескин жавоб қайтармаймиз, аммо буни қилиш керак. Бизнинг устувор вазифамиз - Россияни битимга риоя қилишга қайтариш», - дея қайд этиб ўтди бош котиб.
У НАТО АҚШ Европада икки томонлама келишувлар асосида ўз ядро ракеталарини жойлаштириши мумкинлигини истисно этиши бўйича саволга жавоб қайтармаган. Столтенбергнинг билдиришича, декабрь ойида ташкилот доирасида бу масалани ҳал қилишга рози бўлган альянс мамлакатлар ТИВ раҳбарлари қарорини олқишлайди.
Шу билан бирга, НАТО бош котибининг кўрсатишича, Россияга тегишли янги SSC-8 ракеталари аллақачон Европада жойлаштирилган, улар ядровий каллакни олиб юриши ҳамда Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимни бузиши мумкин. «Россия ядро қуролидан фойдаланиш учун чегарани йўқотмоқда», - деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция президенти Эммануэль Макрон Россияга украиналик денгизчилар бўйича чақириқ билан чиққанди.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024