Спорт | 15:07 / 05.01.2019
14751
1 дақиқада ўқилади

Зидан ёзда «Ювентус» бош мураббийи этиб тайинланиши кутилмоқда

Фото: AFP

«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан ёзда «Ювентус» бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Нашрнинг аниқлашича, Турин клубининг амалдаги бош мураббийи Массимилиано Аллегри, 2020 йил ёзигача мўлжалланган шартномаси бўлса-да, шу мавсум якунида лавозимини тарк этишни режалаштирмоқда. Унинг ўрнини эса Зидан эгаллаши кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, Аллегри «Ювентус»да 2014 йил июлидан буён ишлаб келмоқда. Унинг қўл остида «кекса синьора» тўрт карра Италия чемпиони ва кубоги соҳиби бўлди, бир маротаба Италия суперкубогида ғолиб чиқди.

Зидан эса 2017/18 мавсуми охиридан буён ишсиз қолмоқда. У Мадрид клубини кетма-кет уч маротаба ЕЧЛда чемпионлик сари бошлаб борган эди. Франциялик собиқ яримҳимоячи 1996-2001 йиллар оралиғида «Юве» либосида тўп сурган.

Мавзуга оид