17:09 / 07.01.2019
6565

Марказий банк: банклар томонидан жалб қилинган жами депозитлар ҳажми 70 трлн сўмни ташкил этди

Фото: Shutterstock

Банклар томонидан жалб қилинган жами депозитлар ҳажми йил бошига нисбатан 17 фоизга ошиб, 2019 йил 1 январь ҳолатига 70 трлн сўмни ташкил этди. 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хабарига кўра, шу жумладан, аҳоли омонатлари 21%га ошиб, 14,7 трлн сўмга етган.

Депозит маблағлари таркибида миллий валютадаги депозитлар ва омонатлар улуши мос равишда 62% ва 60%гача ошиб, мазкур кўрсаткични банк активларини (ресурс) шакллантиришда хорижий валютанинг аҳамияти пасайганлиги сифатида изоҳлаш мумкин.

Шунингдек, банк тизимининг жами кредит қўйилмалари жорий йил бошига нисбатан 51 фоизга ошиб, 2019 йил 1 январь ҳолатига 167 трлн сўмни ташкил этди.

Кредит қўйилмалари динамикасининг ушбу даврида хорижий валютадаги кредитлар улуши 62 фоиздан 56 фоизга тушиб, камайиш тенденциясига эга.

Top