Жаҳон | 08:44 / 07.01.2019
15686
1 дақиқада ўқилади

Трамп чегарада бетон девор қуриш фикрини ўзгартирди

Фото: AP Photo/Alex Brandon

АҚШ ва Мексика ўртасидаги чегарада девор қуришда бетон эмас, энди пўлат ишлатилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда маълум қилди.

Трампнинг айтишича, вице-президент Майкл Пенс ва Демократик партия вакиллари чегара хавфсизлиги билан боғлиқ турли масалалар муҳокама қилинган учрашув ўтказишган.  

“Энди бетон эмас, пўлат девор қурмоқчимиз”, деб ёзган Трамп.

АҚШ президентининг айтишича, пўлат девор мустаҳкамроқ бўлади ва камроқ эътибор жалб қилади. 

Аввалроқ Мексика билан чегарада девор қуриш лойиҳаси бюджети келишмовчиликларга ва АҚШ федерал ҳукумати ишининг вақтинчалик тўхтатишига олиб келди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид