Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон темир йўлларни ислоҳ қилиш учун Deutsche Bahn’ни жалб қилади
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Deutsche Bahn билан Ўзбекистон темир йўлларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун компания мутахассислари ва маслаҳатчиларни жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда қўмита раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Халқаро пресс-клуб йиғилишида Kun.uz мухбирининг саволига жавоб қайтариб, айтиб ўтди.
«Deutsche Bahn темир йўл соҳасида дунёдаги энг йирик юк ташувчи ҳисобланади. Биз ҳозир улар билан «Ўзбекистон темир йўллари»ни янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида экспертларни жалб этиш бўйича келишмоқдамиз», - деди Қудратов.
Таъкидланишича, Германия компаниясида бундай корхоналарни қайта тузиш бўйича мавжуд тажриба «Ўзбекистон темир йўллари» фаолиятини оптималлаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш учун фойдали бўлади.
Бу соҳада мавжуд бўлган муаммолар, шу жумладан, мамлакат ичида ва ундан ташқарида юклар етказиб бериш муддатининг кечикиши бўйича муаммоларни ҳал қилиш имконини беради.
«Умид қиламизки, Deutsche Bahn’ни жалб қилиб, темир йўлларнинг самарадорлигини ошира оламиз», - дея хулоса қилган Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лазиз Қудратов Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузурида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда кенгаш ташкил этилиши ҳақида маълумот қилганди.
Мавзуга оид
18:31 / 29.05.2026
Москва-Душанбе поезди ҳаракати 6 йиллик танаффусдан сўнг тикланади
19:21 / 21.03.2026
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
18:13 / 19.03.2026
Байрам кунлари қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
12:04 / 17.03.2026