АҚШ президенти Дональд Трамп биржаларда ўсиш қайд этилиши учун Хитой билан савдо бўйича келишувга тезроқ эришишни хоҳламоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таянган ҳолда хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, Трампнинг маслаҳатчилари ХХР билан савдо битими тезроқ имзоланишига чақиришмоқда.

Таъкидланишича, Трампнинг фикрича, бу АҚШ бозорларидаги вазиятни яхшилашга имкон беради.

Шу билан бирга, АҚШ фонд бозорларида сўнгги ойлар ичида Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги баҳс билан боғлиқ ноаниқликлар туфайли индексларнинг жиддий пасайиши кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШга протест билдирганди.