Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Rolls-Royce ўтган йили бутун тарихи давомидаги энг кўп автомобилини сотди
Фото: Rolls-Royce
Англиянинг Rolls-Royce автомобиль компанияси 2018 йилда 115 йиллик тарихи давомидаги савдо рекордини ўрнатди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
Ўтган йил давомида компания дунёнинг 50 мамлакатидаги мижозларига 4107 дона машина сотди. Энг кўп автомобиль марказий ва Жанубий Америка бозорларида сотилган.
Rolls-Royce 2018 йил майида ўзининг биринчи йўлтанламасини расман тақдим этганди. Машина 1905 йилда Африкада топилган энг катта олмос шарафига Cullinan деб номланган.
Янги автомобиль 5,75 литр ҳажмли ва 571 от кучига эга V12 двигатели билан жиҳозланган.
Мавзуга оид
23:48 / 27.04.2026
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
18:02 / 12.03.2026