Жаҳон | 10:13 / 10.01.2019
4128
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ билан савдо музокараларини баҳолади

Фото: REUTERS

ХХР Тижорат вазирлигининг фикрича, АҚШ билан бўлиб ўтган савдо музокаралари томонлар ўртасида юзага келган келишмовчиликларни ҳал қилиш учун асос яратиб берди. Бу ҳақда вазирлик сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.

Тижорат вазирлигидан маълум қилишларича, томонлар савдо ҳамда тузилмавий масалалар бўйича «батафсил ва аниқ» фикр алмашишди. Шунингдек, вазирликдан қайд этишларича, АҚШ ва ХХР бир қатор масалалар бўйича ўзаро тушуниш даражасини оширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ билан савдо музокараларини якунлаганди.

Таъкидланишича, музокаралар натижалари яқин орада эълон қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид