Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш ҳуқуқи ҳақида маълум қилди
Фото: Jacquelyn Martin/AP
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Fox News телеканали эфирида маълум қилишича, ўз маъмурияти мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини жорий этишга тўлиқ ҳақлидир.
Унинг таъкидлашича, қонунда унинг фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш ҳуқуқи бўйича «ҳамма нарса тушунарли». Давлат раҳбари сўзларига кўра, қонун «100% унинг томонида».
«Агар биз конгресс билан келишувга эриша олмасак, унда, катта эҳтимол билан, мен буни амалга ошираман [фавқулодда ҳолат режимини жорий этаман]», - дея хулоса қилди Трамп.
Шунингдек, президентнинг қўшимча қилишича, яқин кунларда фавқулодда ҳолат режимини эълон қилиш бўйича қарор қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй АҚШда фавқулодда ҳолат режимини жорий этишга тайёрланаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
22:43 / 30.01.2026
БМТ «муқаррар молиявий инқироз» хавфи остида экани маълум бўлди
16:08 / 30.01.2026
Трамп Путин кучли совуқ туфайли Киевга зарбаларни тўхтатиб туришини айтди
15:32 / 30.01.2026