Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида жиддий ўзгаришлар рўй беради.
Kun.uz мухбири хабар беришича, Самарқанддаги йиғилиш вақтида президент Вазирлар Маҳкамаси таркибида қисқартиришлар бўлиши, департаментлар бутунлай тугатилиши ҳақида гапирган.
«Вазирлар Маҳкамасини 50 фоизга қисқартирамиз. Бош вазир ўринбосарларининг ярми, департамент бошлиқларининг ҳаммаси кетади. Бюрократия ишлашга тўсиқ бўляпти. Ким нима билан бандлигини биламан. Вазир халққа ҳисобот берадиган қиламиз. Сессияларда ҳоким бошлиқ бўлмайди, ҳоким депутат ҳам бўлмайди. Бу нотўғри сиёсат», деган президент.
Маълумот учун, айни вақтда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг 7 нафар ўринбосари бор.
Очилбой Жуманиёзович Раматов — Бош вазирнинг биринчи ўринбосари - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси - Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари.
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти
Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти
Жамшид Анварович Қўчқоров — Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири - Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплексининг раҳбари.
Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти
Сухроб Рустамович Холмуродов — Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси - Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплексининг раҳбари.
Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти
Нодир Собирович Отажонов — Бош вазир ўринбосари - Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари.















