Пўлат Бобожонов ИИВда зўравонлик ва қийноққа солишга қарши қандай кураш олиб борилаётганини айтди
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзА мухбири билан тизимда якунига етган 2018 йилда қандай ишлар амалга оширилгани, жорий йилда ички ишлар органлари ходимлари кўпроқ қайси масалаларга эътибор қаратиши, шунингдек, жиноятчиликнинг айни вақтдаги ҳолати ва жамиятга таъсири юзасидан суҳбатлашди.
— Энг аввало, ходимларнинг ҳар бир фуқаро билан шу жумладан, хоҳ айбланувчи, хоҳ жабрланувчи бўлсин, хушмуомала бўлишлари, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаши қатъий белгиланган, – деди ички ишлар вазири П.Бобожонов. – Вазирлик тизимида мавжуд муассаса ва ҳибсхоналарда сақланаётган шахслар, уларнинг яқин қариндошлари томонидан бу борада келиб тушаётган ҳар бир хабарга зудлик билан муносабат билдирилиб, айбдор ходимларга нисбатан кескин жазо чоралари кўрилмоқда.
Тергов ҳаракатларини аудио ва видео қайд этиш имконини берувчи замонавий тизимлар билан жиҳозланган 21 махсус хона ташкил этилди.
Тергов ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, махсус қабулхоналар, маъмурий қамоқни ўташ жойлари, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш мақсадида вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига 1 минг 814, тергов ҳибсхоналарига 123, реабилитация марказларига 283 замонавий видеокузатув воситалари ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ички ишлар тизимида бир йил ичида қанча ходим жиноий жавобгарликка тортилгани айтилганди.
Мавзуга оид
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
12:01 / 23.07.2024