Ўзбекистон | 14:56 / 16.01.2019
12850
2 дақиқада ўқилади

10 кун ичида пойтахтда хорижга чиқиш паспорти учун 8 мингдан ортиқ ариза топширилди

15 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев иштирокида ОАВ ходимлари билан брифинг бўлиб ўтди. Унда хорижга чиқиш паспорти билан боғлиқ янгиликлар ҳам эълон қилинди.

Маълум бўлишича, 2019 йилнинг дастлабки 14 кунида Тошкент шаҳри бўйлаб хорижга чиқиш паспорти олиш учун 8 мингдан ортиқ ариза топширилган ва дастлаб  мурожаат қилганларнинг аксариятига хорижга чиқиш паспортлар берилиши бошланган. Бундай паспортлар 1 ёшгача бўлганларга 2 йилга, 16 ёшгача бўлганларга 5 йилга, ундан юқориларга 10 йил муддатга берилади.

“Янги турдаги паспорт жорий қилинишига қарамай нега ҳануз қоғозли маълумотлар ва анкеталардан воз кечилмаяпти?” деган саволга Давлат персоналлаштириш маркази директори Нажмиддин Тўрахўжаев шундай жавоб берди:

– Янги паспортларни жорий қилиш учун ходимларимиз туну-кун ишлашди. Мана, ҳар икки йилда алмаштириладиган стикердан воз кечдик. Ишонаманки, яқин вақт ичида қоғозли маълумотлардан ҳам воз кечамиз. Унутмаслик керак, хорижга чиқиш паспортини олувчиларга оид маълумотлар фақат ички ишлар томонидан текширилмайди ва бу жараён маълум вақт ҳамда ҳужжатларни талаб қилади. 

Мавзуга оид