Fitch Ratings “O’zsanoatqurilishbank” рейтингини бир поғона оширди
Халқаро нуфузли рейтинг компанияларидан бири – Fitch Ratings “O’zsanoatqurilishbank” кредит рейтингини «B+»дан «BB–»га ошириб, унинг истиқболини “Барқарор” дея баҳолади.
Ушбу даража банкнинг асосий кўрсаткичлари барқарорлигини, хусусан, кредитлаш салоҳиятининг юқорилигини ифодалайди. Мижозлари, ҳамкорлари ва сармоядорлари олдида ишончлилигини намоён этади.
Fitch Ratings банк рейтингини аниқлашда унинг йиллик молиявий фаолияти, хусусан, кредитлаш соҳасида истиқболдаги салоҳиятини чуқур ўрганиб, таҳлил қилди.
Таъкидлаш жоиз, “O’zsanoatqurilishbank”нинг кредитлаш фаолияти кенг қамровли. Банк сармоялари иқтисодиётнинг йирик тармоқларидан тортиб, кичик бизнес соҳасини молиялаштиришда муҳим роль ўйнайди.Нефть-газ, энергетика, кимё, металлургия каби иқтисодиётнинг реал секторидаги бир неча ўнлаб лойиҳалар “O’zsanoatqurilishbank” инвестициялари ҳисобига ўз вақтида ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Етакчи рейтинг компанияси томонидан тақдим этилган ушбу халқаро даражадаги рейтинг “O’zsanoatqurilishbank” фаолияти самарадорлигини ҳамда ўз вазифаларини тўлақонли бажараётганлигини билдиради. Бу эса унинг мижозлар олдидаги обрўйини янада оширади.
Банк Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида