Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳонгир Ғаниев Испания қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2019 йилнинг 16 январь куни Мадрид шаҳрида Ўзбекистон Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Жаҳонгир Ғаниевнинг Испания қироли Филипп VIга ишонч ёрлиқларини топшириш расмий маросими бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Испания муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинган.
Испания қироли юқори даражадаги ўзаро ишонч, икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги муҳим масалалар бўйича мавқелар ўхшаш ва яқинлигига юксак баҳо берди.
Испания Қироли Остона шаҳрида «ЭКСПО-2017» халқаро кўргазмаси доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти билан учрашувини алоҳида қайд этди, ушбу учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш йўллари белгиланган эди.
Мулоқот якунида Испания қироли Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ҳурмат-эҳтиромини изҳор этиб, унга ўзининг самимий тилакларини етказишни сўради, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:55 / 03.02.2026
Испания ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига чеклов қўймоқчи
10:18 / 28.01.2026
Испания 500 минггача ноқонуний муҳожирни легаллаштиради
09:32 / 28.01.2026
Испания Россиянинг “соя флоти” танкерини қўлга олмади
21:16 / 24.01.2026