Хоразмда навбатдаги валютафурушлар ушланди
Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Янгибозор туман бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Унда фуқаролар Б. ва С.лар ҳар бир АҚШ долларини 8450 сўмдан ҳисоблаб, 7900 АҚШ долларини 66,7 млн. сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланганлар.
Бундан ташқари, Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, фуқаро Р. ҳар бир АҚШ долларини 8320 сўмдан ҳисоблаб, 11450 АҚШ долларини 95,2 млн. сўмга ноқонуний равишда сотиб олаётган вақтда ушланган.
Шунингдек, фуқаро Р.дан ноқонуний муомалага киритиш учун мўлжалланган 700 АҚШ доллари, 133650 Россия рубли, 545700 қозоқ тенгеси ва 64,8 млн. сўм пуллар ашёвий далиллар сифатида олинган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ энди валютафурушлар етти йилга қамалиши мумкин экани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
16:26 / 16.10.2024
Хоразмда яна рейдерлик. Шоликорлар ҳосилини тортиб олиш оммавий тус олганми?
18:40 / 18.09.2024