Ёшлигингизда онангиз кучли эканини англаш қийин. Улғайгач эса у ўргатган қадриятларга қараб буни тушунишни бошлайсиз.
У сизга бериши мумкин бўлган энг муҳим нарса – ўзида мавжуд бўлган кучни бериш. Бироқ бир неча бошқа қадриятлар ҳам мавжуд. Келинг, кучли онангиздан сизга ўтган хусусиятларни бирма-бир кўздан кечирамиз.
1. Ўз муаммоларингизни мустақил ечишга мойиллик кўникмаси
Кимдандир сув сўраганингизда онангиз гапингизни бўлади: «Ўз оёғинг йўқми?» Ёки стол атрофида туз сўраганингизда: «Қўлинг йўқми?» Бари аниқ: дунё атрофингизда айланмайди, ҳеч ким сизнинг ўрнингизга бирор нарсани бажаришга мажбур эмас. Сиз ўзингиз учун барини мустақил амалга оширишни ўрганишингиз керак.

2. Ғурурга боғланиб қолмасдан ўз хатоларини тан олиш осон
Кўпчилигимиз гулдонни синдирганимиз ёки ичимликни гиламга тўкиб юборганимизни инкор этганмиз. Кўпинча барини ука ёки синглимизга тўнкаганмиз. Бироқ кучли оналар бизга айбни тан олиш ва қилган ишимиз учун ўзимиз жавоб беришимиз кераклигини ўргатишган. Кучли она ўстирган фарзандни айнан шу жиҳатдан билиб олиш осон.
3. Ўзини ўзига хос деб ҳис этиш.
Чунки кучли оналар ўз муҳаббатини изҳор эта олади ва фарзандларини ўз орзуси ортидан боришга ўргатади.
4. Аниқ мақсадга эга ва уни амалга оширишга интилади
Кучли оналар нафақат ўзига хослик ҳиссини сингдиради, яна мақсад сари интилувчан бўлишни ҳам ўргатади. Улар туфайли сизда мураккаб мақсад ва уларни амалга ошириш учун куч пайдо бўлади.
5. «Йўқ» дейиш кўникмаси
Кўпчилик одамлар уларни яхши кўришлари ва ҳурмат қилишларини истайдилар. Шунинг учун «йўқ» дейишга чўчийдилар, бу асосий муаммолардан бири. Айрим ҳолларда бегоналар сўраётган манзилни билмаймиз дейишдан ҳам қўрқамиз. Бироқ кучли она тарбия қилган инсон бундай қилишдан қўрқмайди.
6. Ўз-ўзига берилган идеал баҳо ва ўз-ўзини ҳурмат қилиш.
Она – бу сизни сўзсиз яхши кўрадиган илк ва балки ягона инсондир. У сизга қандай муҳаббатга муносиб эканингизни кўрсатади. Кучли она сизни ўз-ўзингизни севишга ўргатади. Ўзингиз лойиқ бўлганидан камига рози бўлмасликни ўргатади.















