Жаҳон | 17:11 / 18.01.2019
3393
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Британия Brexit’гача янги савдо келишувларига эришишга улгурмайди

Фото: REUTERS

Буюк Британия ҳукумати Brexit’га қадар ЕИ доирасидаги 40та битимни алмаштириши лозим бўлган, савдо бўйича янги келишувларга эришишга улгурмайди. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Лондон Евроиттифоқ таркибидан келишувсиз чиқадиган бўлса, унда ЕИ билан шартномаларнинг аксарияти ўз кучини йўқотади.

Қайд этилишича, Британия 2019 йил март ойига қадар янги келишувларга эриша олмайди.

Шу билан бирга, 2017 йилда Британия ташқи савдо вазири Лиам Фокс Brexit’га қадар ЕИ билан савдо келишувларини алмаштириш ҳақида ваъда берганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тереза Мэй барча партияларга чақириқ билан чиққанди.

Мавзуга оид