Ўзбекистон миллий университети олимлари пойтахтимизнинг марказидаги эски бинолардан бирида олиб борилган қидирув ишлари вақтида, ертўладан 80 йиллар аввал йўқолган ва миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматга эга хазина топишди.
Бино 1870 йилларда қурилган бўлиб, унинг ертўласи остида яна бир яширин ҳужра мавжуд бўлган. Бу ҳужрага тушиш жойи кўмилиб кетганлиги сабабли салкам 80 йил бу ҳақида ҳеч ким билмаган.
Ноёб санъат асарлари, олтин кумуш танга ва идишлар, буржуазия услубида ишланган буюмлар Тошкент шаҳридаги ХIХ аср авлиё Евангел протестантлар ва христиан проваславлар черковлари деворларига ишланган қадимий суратлар, иконалар, қимматли металлдан ясалган буюмлар шулар жумласидандир.

Ҳозирда топилмалар музейга олиб келинмоқда. Айрим топилмалар реставрация ишларини олиб бориш учун Германия ва польшалик мутахассислар гуруҳидан иборат махсус лабораторияга топширилиши режалаштирилган.
Ушбу топилмалар орасида 1918 йил Тошкентдаги князь Романов саройининг ноёб коллекциялари, 1920 йилда Тошкентга Европа ва Санкт-Петербургдан келган машҳур дворянлар ва олимларга ҳамда 1932-38 йилларда Сталин репрессияси қурбонлари ҳамда генерал Жўрабек уйидан йўқолган ашёлар ҳам мавжуд.
Ҳозирча топилмалари аниқ сони, номи ва қиймати тўлиқ эълон қилингани йўқ. Қидирув ишлари ЎзФА нинг тарих ва археология соҳасидаги академик экспертлар гуруҳи билан давом эттирилмоқда. Қуйидаги суратларда ушбу хазинадан мисоллар келтириб ўтамиз.
Олтин микроскоп. ХIХ аср. Австрия империяси

Олтин микроскоп. ХIХ аср. Австрия империяси

Олтин-кумуш тангалар намуналари. Бу жойда кўплаб тангалардан бири келтирилган. Хазинада ўнлаб бундай тангалардан мавжуд



































