Бозорлардаги маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берилди
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, мол гўштининг энг арзони Нукус («Нукус деҳқон бозори») ва Тошкентда («Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори») - бир килограмми 28 минг сўм. Энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Миробод деҳқон бозори»да - 55 минг сўм.
Қўй гўштининг энг арзони Тошкент шаҳридаги «Фарҳод деҳқон бозори»да (28 минг сўм) энг қиммати Тошкентдаги «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Эски жўва деҳқон бозори»да (48 минг сўм).
Картошканинг энг арзони Тошкентдаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (1200 сўм), энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (4000 сўм).
Пиёзнинг энг арзони Тошкентдаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (500 сўм), энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори»да (2500 сўм).
Сабзининг энг арзони (1000 сўм) Андижон шаҳридаги «Янгибозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори» ва Наманган шаҳридаги «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори»да, энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (4000 сўм).
Тухумнинг (10 дона) энг арзони Тошкентдаги «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да (3500 сўм), энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори» ҳамда «Эски жўва деҳқон бозори»да (8000 сўм).
Гуручнинг энг арзони Тошкент шаҳридаги «Эски жўва деҳқон бозори», Нукус шаҳридаги «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳридаги «Янгибозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳридаги «Эски шаҳар деҳқон бозори», «Жиззах марказий деҳқон бозори», Гулистон шаҳридаги «Гулистон деҳқон бозори»да (5000 сўм), энг қиммати Тошкентдаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (25 000 сўм).
Ўсимлик ёғининг энг арзони Андижон шаҳридаги «Янгибозор деҳқон бозори»да (8000 сўм), энг қиммати Жиззах шаҳридаги «Эски шаҳар деҳқон бозори», «Жиззах марказий деҳқон бозори»да (13 000 сўм).
Шакарнинг энг арзони Тошкент шаҳридаги «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори»да (4400 сўм), энг қиммати Термиз шаҳридаги «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (6000 сўм).
Билдирилишича, айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал истеъмол нархлари маълумотлари танланма статистик кузатув тамойилларига асосан олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетаётгани маълум бўлганди.