Жаҳон | 17:17 / 22.01.2019
34897
1 дақиқада ўқилади

Сургут – Москва йўналишидаги самолётни Афғонистонга буришни талаб қилган йўловчи қўлга олинди

Фото: shutterstock/vostock-photo

Сургут – Москва самолёти парвоз йўналишини Афғонистонга ўзгартиришни талаб қилган йўловчи қўлга олинди, деб хабар берди "Интерфакс" ўз манбасига таяниб.

"Ушбу шахс қўлга олинди, унинг ёнида қурол бўлмаган", деган агентлик суҳбатдоши.

Агентликнинг хабар беришича, самолёт Ханти-Мансийск аэропортига қўнган. Аэропортга кириш йўлига ўндан ортиқ полиция экипажлари навбатчилик учун қўйилган.  

Ханти-Мансийск аэропортининг маълум қилишича, самолёт йўловчиларига ҳозирча самолётни тарк этишга рухсат берилмаган. 

Хабарларга кўра, самолёт йўловчиси бўлган 41 ёшли Россия фуқароси лайнерни буриш ва Афғонистонга учишни талаб қилган. Сургутдан парвоз қилган самолёт Югорск устида йўналишни ўзгартирган ва Ханти-Мансийскка келиб қўнган.

Мавзуга оид