Таҳлилчилар КХДРда махфий ракета базасини топишди
Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) экспертлари Шимолий Кореянинг сунъий йўлдош суратларини ўрганиб чиқишди ва «Сино-Ри» базасида стратегик баллистик ракеталар жойлашгани ҳақидаги хулосага келишди. Бу ҳақда марказ сайтида эълон қилинган ҳисоботда айтилади.
Таҳлилчиларнинг айтишича, ушбу ҳарбий объект КХДР ва Жанубий Корея чегарасидаги қуролсизлантирилган ҳудуддан 212 км шимолда жойлашган. Экспертларнинг билдиришича, у ерда Nodong-1 ўрта радиусдаги ракеталари бор.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, улар 2018 йил декабрь ойида олинган сунъий йўлдош тасвирларини ўрганишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ АҚШ ва КХДР разведкалари 10 йилдан буён алоқада экани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
18:54 / 09.11.2024