Жаҳон | 09:07 / 23.01.2019
25526
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: АҚШ разведкаси Россиянинг ҳаракатларидан хавотирда
Россия саъй-ҳаракатлари дунёнинг кўплаб минтақаларида АҚШ манфаатларига путур етказиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg Америка разведкасининг янги стратегиясига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, гап Россия таъсири ва обрўсини оширишга қаратилган Москванинг саъй-ҳаракатлари ҳақида кетмоқда.
Қайд этилишича, Россиянинг ҳаракатлари АҚШ мақсадларига зид бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, стратегияда кўрсатилишича, Россия ва Хитой «стратегик вазият»даги ўзгаришлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп бешта ҳолатда Россияга юмшоқ муносабатда бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024