Хитой АҚШ разведкасининг янги стратегияси туфайли протест билдирди
ХХР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньиннинг маълум қилишича, Хитой ХХР ва Россия Қўшма Штатларнинг рақиблари деб аталган, АҚШда разведка соҳасида Янги миллий стратегия эълон қилингани туфайли протест билдиради. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Хабар берилишича, стратегияда оммавий қирғин қуролларига эга чиқиш ва қўллаш орқали АҚШ манфаатларига фалокатли даражада зарар етказиш мақсадида турли имкониятларни излаётган «кўплаб рақиблар» ҳақида айтилади.
«АҚШ шунга ўхшаш бир қатор ҳисоботлар чиқарди, уларда Россия ва Хитойга қарши асоссиз айбловлар илгари сурилган. Биз шу муносабат билан бунга протест билдирамиз», - дея қайд этиб ўтди Чуньин.
Хитойлик дипломат АҚШни бутун дунёда алоқаларни яхшилаш ва тинчликни қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ ҳаракат қилишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ разведкаси Россиянинг ҳаракатларидан хавотирда экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024