Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлим бошлиғи пора олаётганда қўлга тушди
Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлими бошлиғи Б.Қ. фуқаро Б.М. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.Р.дан Бухоро шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан икки хонали уй ажратиб бериш учун пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда ҳокимлик мутасаддиси талаб қилган 1200 долларнинг 500 долларини олаётганда ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Қ. ва Б.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:41
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
18:29 / 13.06.2026
Тошкентда фуқародан минг доллар талаб қилган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
15:20 / 13.06.2026