Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэладаги сиёсий инқироз ортидан нефть нархи ошмоқда
Венесуэладаги сиёсий инқироз ривожланиши ортидан ушбу мамлакат нефть секторига АҚШнинг янги санкциялари жорий этилиши эҳтимоли жаҳон бозоридаги нефть нархини ошириб юборди.
Пайшанба куни Brent русумидаги нефть нархи 0,25%га – бир баррел учун 61,29 долларгача ошди. WTI русумидаги нефть нархи 0,3%га – бир баррел учун 52,78 долларгача ошди.
Рейтер агентлигининг билдиришича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Америка нефть компанияларини Венесуэладаги сиёсий вазият ёмонлашадиган бўлса, ушбу ҳафтадаёқ ушбу мамлакатга қарши нефть санкцияларини киритиши ҳақида огоҳлантирган.
Венесуэлада мухолиф парламент - Миллий ассамблея раҳбари Хуан Гуайдо ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилди ва давлат раҳбари сифатида қасамёд қабул қилди.
Венесуэла президенти Николас Мадуро Гуайдони ноқонуний президент деб атади, Венесуэла мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес эса твиттерда мамлакат қуролли кучлари Гуайдони давлат раҳбари деб тан олмаслигини ёзди.
Мавзуга оид
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026