Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японлар тиғиз вақтдаги тиқилинчларга қарши курашишниинг ноодатий усулини ўйлаб топишди
Дунёдаги энг гавжум жойлардан бири бўлган Токио метросида тиғиз вақтдаги тиқилинчларга қарши курашишнинг ноодатий усули ўйлаб топилди: ер ости йўлининг энг барвақт келувчи йўловчиларига текин нонушталар таклиф қилинади, деб хабар бермоқда NDTV ахборот агентлиги.
Тажриба мегаполиснинг шарқидаги ҳудудларни марказий туманлар билан боғлайдиган Тодзай йўналишида бошланган. Бу йўналиш орқали соат 7-50дан 8-50га қадар 76 мингга яқин одам ўтади. Эртароқ келувчиларга бу ерда балиқ, денгиз маҳсулотлари ва сабзавотлардан тайёрланган таомлар бериш режалаштирилмоқда. Йўловчилар қанча кўп бўлса, порциялар ҳам шунча каттароқ бўлади.
Ушбу кампанияга ходимларини барвақт келиш ёки уйдан ишлашга ундовчи мингга яқин корхоналар эгалари қўшилганлар.
Мавзуга оид
16:30 / 10.06.2026
“Чинор” метро бекати 50 кунга ёпилади
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
11:19 / 20.05.2026
Метрода юрганда масофадан келиб чиқиб тўлов қилиш тизимига ўтилади
11:09 / 02.05.2026