Марказий банк инкассация хизматларини хусусий сектор билан бўлишишга тайёрланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» қарор қабул қилинди ва у Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Амалдаги тартибга кўра, банкнинг нақд пул ва бошқа қимматликларини ташиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пул тушумларини инкассация қилиш, шунингдек, банк ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлари билан тузилган шартномага асосан уларнинг вакили томонидан қабул қилиб олинган қимматликларни кузатиб бориш ишлари Республика инкассация хизматининг бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ томонлар ўртасида тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.
Марказий банк бошқарувининг қарори билан киритилаётган ўзгартиришга кўра, юқорида таъкидланган банддаги «Республика инкассация хизматининг бўлинмалари томонидан» деган сўзлар чиқариб ташланди.
Шунингдек, қарорда «нақд пул ва бошқа қимматликларни банклар ўртасида ёки ҳудудлараро ташиш шартномага асосан инкассация хизматлари томонидан амалга оширилади» каби ўзгартишлар билан тўлдирилмоқда.
Аввалги тартибга кўра, инкассация хизматининг табель қуроли бириктирилган ҳар бир ходими хизмат вазифасини бажариш вақтида соғлиғига зиён етказилиши эҳтимоли борлиги сабабли, ҳаёти ва соғлиғи қонунчиликда белгиланган тартибда суғурта қилиниши ва Нақд пул тушумини ва банк қимматликларини ташиш, инкассация қилишда ишлатиладиган инкассация хизматининг махсус автотранспорт воситалари, шунингдек, инкассация хизмати ходимлари томонидан инкассация қилинаётган нақд пул маблағлари ва чет эл валюталари етказилиши мумкин бўлган зарардан ёки унинг йўқотилишидан суғурта қилиниши белгиланган эди.
Инкассация қилишга доир йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларда инкассатор бўлиш учун тегишли назорат органлари текширувидан ўтган ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаган шахслар (захирадаги офицерлар) уч ойгача бўлган синов муддати билан ишга қабул қилинади деган талаб ҳам бекор бўлди.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024