Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп келгуси президентлик сайловларида нега муваффақиятсизликка учраши айтилди
АҚШда 2020 йилги президентлик сайловлари доирасида сайловолди пойгаси бошланишидан аввал интрига ҳозирча йўқ, овоз бериш якунлари эса аллақачон ҳал қилинган, дея ҳисоблайди The New York Times шарҳловчиси Рэйчел Байткофер. У Кристофер Ньюпорт университетида сиёсий фанлар профессори лавозимини эгаллайди.
АҚШ президенти Дональд Трамп кейинги сайловларда ютқазади, деб ёзади муаллиф. Америкаликларнинг «сиёсий хатти-ҳаракати»да юз берган ўзгаришлар сайловларни якуни аввалдан тахмин қилиш осон бўлган нарсага айлантирди, дея таъкидлайди у.
Бироқ, электоратда юз берган қутблашишнинг энг муҳим томони эътибордан четда қолди: тескари содиқлик. Бундай сайловчилар партияни меҳр билан эмас, балки унга мухолиф бўлган партияга нафрат туфайли қўллаб-қувватлайди. Тескари содиқлик, айниқса, президентга мухолиф бўлган партия учун фойдали, дея таъкидлайди шарҳловчи. Бу эса, демократик партия 2018 йилги оралиқ сайловлардаги муваффақиятдан кейин Оқ уйга йўл барпо этиш бўйича барча имкониятларга эгалигини англатади.
Муаллиф қайд этишича, Трампнинг сайловолди пойгаси арафасида ўз электорати асосини мустаҳкамлаш бўйича уринишлари демократлар пойдеворини ҳам автоматик тарзда оширади.
Трамп маъмуриятидан келаётган таҳдидлар олдида қўрқувга эга бўлган сайловчилар, - демократларнинг асоси - Трамп биринчи марта сайланганидан кейин пайдо бўлишди ҳамда амалдаги давлат раҳбари келтириб чиқараётган хатарлар йўқолмас экан, улар ҳам қолади, дейилади материалда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WP АҚШ республикачилар партияси нимага айланганини сўзлаб берганди.
Мавзуга оид
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026