Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими расмий ахборот тарқатди.

Қўшилган қиймат солиғининг “занжири”ни шакллантириш орқали қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган ва бўлмаган солиқ тўловчилар ўртасида кооперацияни ташкил этиш ҳамда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар томонидан ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш масалалари юзасидан тушаётган саволлар ва таклифларни инобатга олиб, Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.

I. Ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш

Солиқ кодексининг 354-моддасига асосан, агар ягона солиқ тўловини тўловчилар ушбу Кодекснинг 199-моддасига мувофиқ, ҚҚС солинадиган оборотни амалга оширса, ҚҚСни ихтиёрий асосда ҳисобот даври бошланишидан камида бир ой олдин рўйхатда турган давлат солиқ инспекциясига ёзма билдириш орқали амалга оширишлари белгиланган.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 351-моддасида солиқ тўловчилар ягона солиқ тўловини тўлаш ўрнига ихтиёрий равишда умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши учун ҳисобот даври тугаганидан сўнг ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органларига бу тўғрисида ёзма билдириш бериб, кейинги ҳисобот давридан бошлаб, умумбелгиланган солиқларни тўлаши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармонига асосан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари йўл қўйилган қонунбузарликларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарни қоплаган тақдирда, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар қўлланилишидан озод этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 декабрдаги мажлис баёни билан берилган топшириқлар талабидан келиб чиқиб, 2019 йил 10 апрелга қадар:

Биринчидан – солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар (ягона солиқ тўлови ва ягона ер солиғи тўловчилари) ихтиёрий равишда ҚҚСни тўлашга ўтиш юзасидан солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш тақдим этган ойдан кейинги ойнинг бошидан ихтиёрий равишда ҚҚСни