Бир финжон чой – нафақат мазали, балки фойдали ҳамдир. Ушбу мақолада матте, улун, мойчечак, ялпиз ва озишга ёрдам берадиган яна 5 хил чой ҳақида ҳикоя қиламиз. Агар вазнни осон ва тез ташлашни истасангиз, кўп суюқлик ичишингиз керак. Бунда чой оптимал вариантга айланиши мумкин. Биринчидан, унда шарбат ва газли ичимликлардаги шакар ва бошқа ширин таъм берувчи сунъий моддалар йўқ. Иккинчидан, унинг таркибида қувватни оптимал даражада ушлаб турувчи кўплаб моддалар бор. Учинчидан, у нафақат фойдали, балки мазали ҳамдир. Ўзингиз учун севимли чойни танланг ва ҳузур билан ичинг.

Оқ чой: ёғ ҳужайраларини эритади

2009 йилда “Питание и Метаболизм” нашрида эълон қилинган тадқиқот натижалари шуни тасдиқладики, оқ чой экстракти ҳақиқатан ҳам ёғ ҳужайраларини эритиш жараёнини тезлаштиради. Олимлар бундай натижага ўзига хос антиоксидант (ECGC)нинг катта миқдори билан эришилишини тахмин қилишмоқда.

Кўк чой: метаболизмни рағбатлантиради

Ахир чойнинг бу тури таркибида ҳам ECGC антиоксиданти бор. Бироқ унинг супер қудрати бошқа нарсада. Айнан кўк чой кофеин миқдори бўйича чемпион (аслида бу ичимликда кофеин энг ўткир қаҳвадагидан ҳам кўпроқ). Кофеин метаболизмни тезлаштиради, шунингдек фаол турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун зарурий қувват беради.

Матте: қондаги қанд даражасини камайтиришда ёрдам беради

Жанубий Америкада етиштириладиган yerba mate ўсимлигининг баргларидан тайёрланадиган жуда фойдали чой. У нафақат кофеинга бой, балки таркибидаги теофиллин ва теобромин моддалари сабаб қондаги қанд миқдорини нормаллаштиришга ҳам ёрдам беради. 2015 йилда ўтказилган тадқиқот натижалари 12 ҳафта давомида кунига бир финжон матте чойини ичганлар бошқа ичимликни афзал билган худди ўшандай парҳез ва жисмоний машқларга амал қилган ҳамкасбларига қараганда кўпроқ вазн ташлашганини кўрсатган.

Улун: қориндаги ёғни эритади

Моддалар алмашинуви тезлигини оширишда ёрдам берадиган яна бир чой тури. Бундан ташқари, улунда бел соҳасида тўпланадиган ёғга таъсир қиладиган кимёвий бирлашмалар бор.

Қора чой: ёғлар сўрилишини блоклайди

Агар рационингизда ёғли таомлар кўп бўлса, қора чой сиз учун жуда зарур. Ахир у ёғлар сўрилишини блоклаб, вазн тўплашнинг олдини олади. Бу ичимликда ўзига хос полифенол ўсимлик бирикмалари, айнан афлавин ва арабубинлар бўлиб, улар ёғлар сўрилишини блоклайди. Бундан ташқари, айрим тадқиқотлар қора чойнинг қандли диабет ривожланиши эҳтимолини камайтириш кучини ҳам тасдиқламоқда – яна бир фойдали хусусият.