Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Эрдўған Сурия бўйича музокараларда Путинга мағлуб бўлди
Фото: . Aleksander Nemenov/Pool via REUTERS
Россия президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан Сурия бўйича музокараларда ғалаба қозонди. Бу ҳақда Arab Weekly ёзмоқда.
Нашрдан қайд этишларича, Путин эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиб, Эрдўғанни Кремль позициясига яқинлаштиришга уринган. Таъкидланишича, бунинг учун пойдевор олдиндан тайёрлаб қўйилган. Ҳар икки етакчининг учрашувидан аввал, Москва Суриянинг Идлиб вилоятида террорчилар позициялари кучайиб бораётгани ҳақида маълум қилди. Бу Туркиянинг ушбу гуруҳларни белгиланган муддатда қуролсизлантириш ҳақидаги ваъдасига қарамай содир бўлган.
Нашр фикрига кўра, музокаралар якунлари Туркия президентининг «мағлубияти»га айланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия Исроилга таҳдид қилганди.
Мавзуга оид
07:50 / 23.01.2026
Путин Кремлда Трампнинг вакиллари билан учрашди
22:39 / 21.01.2026
Агар Путин ва Зеленский тинчлик шартномасини тузмаса, улар аҳмоқ бўлади – Трамп
19:30 / 21.01.2026
Сурияда курдлар мухторияти тугатилди
13:48 / 20.01.2026