Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШдаги ноқонуний мигрантлар сонини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, мамлакатда камида 25,7 миллион ноқонуний мигрант яшайди. У бу ҳақда 27 январь, якшанба куни, Twitter’да ёзган.
«Мамлакатимизда кўп йиллар мобайнида хабар қилинганидек 11 000 000 эмас, балки камида 25 772 342 ноқонуний мигрант бор. Жуда кулгили!» - дея маълум қилган Трамп.
Шу билан бирга, у расмий маълумотларга ўта зид бўлган ушбу ахборот манбасига аниқлик киритмаган.
28 декабрь куни Трамп учта давлатга молиявий кўмакни тўхтатиш ниятида экани ҳақида маълум қилди. Гап Гондурас, Гватемала ва Сальвадор ҳақида борган. Ўша куни у агар Демократик партия тўсиқ барпо этиш учун маблағ ажратишни маъқулламайдиган бўлса, Америка-Мексика чегарасини тўлиқ ёпиб қўйиш билан таҳдид қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп чегарадаги деворни конгресс розилигисиз ҳам қуриши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026