АҚШ тарихидаги энг қаҳратон қиш мавсумларидан бири келди. Чикагода ҳаво ҳарорати -46 даражага тушиб кетган. 

Қутбнинг изғирин гирдоби Қўшма Штатларнинг шарқий ҳудудлари - Дакотадан Майнгача рекорд даражадаги совуқ оқимни олиб келган. Метереологларга кўра, совуқ ва қор жанубий штатлар Алабама ва Жоржияга ҳам етиб бориши кутилмоқда.

Изғирин мамлакатнинг ўрта ғарб ҳудуди – Чикаго ва Иллинойс шимолига қаттиқ таъсир кўрсатган. Ушбу ҳудуддаги шаҳарларда юзлаб мактаблар ёпилган, мингдан ортиқ парвозлар бекор қилинди.

Қаҳратон совуқ одатда Шимолий Қутб ҳудудларидан ўтади, бу йил эса оқим жануброққа – АҚШ томонга йўналишни ўзгартирган.

Чикаголик расмийлар совуқ оқибатида 360 минг ўқувчи дарсларини бекор қилган, Жоржияда ҳам дарслар бекор қилинмоқда. Совуқ ҳатто Рочестерда (Миннесота штати) бир кишининг умрига зомин бўлган.