Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстонияда видеоалоқа орқали никоҳ тузиш ва меросга эга бўлишга рухсат берилмоқда
Эстония парламенти 30 январда нотариал гувоҳнома тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Унга кўра, нотариусларга оила қуриш, никоҳни бекор қилиш, мерос олишга киришиш ёки уни рад этиш чоғида аризаларни видеоалоқа орқали тасдиқлаб олишга изн берилади, деб хабар бермоқда мамлакат парламенти матбуот хизмати.
Бу хизматдан энг аввало «электрон резидентлар» — шахсни тасдиқловчи виртуал ҳужжатга эга бўлган, хорижда яшовчи 130 мингдан ортиқ эстониялик фуқаро манфаат топади.
«Нотариуслар энди никоҳга киришиш ёки бекор қилиш, мерос олишга киришиш ёки уни рад этиш, масъулияти чекланган жамиятдаги улушни ажратиб олиш, шунингдек, мулкни гаровга қўйиш билан боғлиқ ишончномаларни масофадан туриб тасдиқлашлари мумкин», дейилади хабарда.
Масофадан туриб тасдиқлаш учун Нотариал палата томонидан махсус дастур ишлаб чиқилган. Унга фақат идентификацион ID карта ёки резидентнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан кириш мумкин.
Эстониянинг мамлакатдан ташқарида яшовчи фуқаролари билан видеокўприк орқали бирор битимни нотариал тасдиқлаш фақатгина Эстония дипломатик ваколатхоналари ичидагина амалга оширилади. Тизимни синовдан ўтказиш даври учун учта дипломатик ваколатхона танланган: Хельсинки, Ню-Деҳли ва Стокҳолмдаги. Янгиланган қонун 2020 йилнинг 1 февралидан кучга киради.
Мавзуга оид
20:30 / 19.05.2026
Эстонияга учиб кирган Украина дрони НАТО томонидан уриб туширилди
08:19 / 28.04.2026
Ўзбекистонда ҳар минг оиладан 175 таси ажрашади – тадқиқот
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
12:27 / 20.03.2026