Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада «сирли» касаллик туфайли Кубадаги дипломатик миссияни кескин қисқартирди
Канада ҳукумати дипломатларнинг ярмини Кубадаги элчихонадан чақиртириб олмоқда. Бу ҳақда Associated Press агентлиги Канада Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига асосан хабар берди.
Канада ташқи сиёсат идорасидан тушунтиришларича, бундай қадамга дипломатлар соғлиқ билан боғлиқ «сирли» муаммолар ҳақида шикоят қилгани туфайли борилган. 2017 йилнинг бошидан бери ўн тўртинчи дипломатда аниқ бир касалликдан дарак бермайдиган турли тушунарсиз аломатлар аниқланган.
Таъкидланишича, 16 дипломатдан саккиз нафари Канаданинг Гаванадаги элчихонасини тарк этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ АҚШ дипломатларига Кубадаги «акустик ҳужумларда» чигирткалар изи топилгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
11:05
Канада Германиядан 12 та замонавий сувости кемасини сотиб олади
09:01
Кубада яна умуммиллий электр узилиши юз берди
11:19 / 29.06.2026
ЖЧ кундалиги. 1/8 финалнинг илк иштирокчиси маълум, Корея лагерида можаро, Кабо-Верде сардорида муаммо
09:10 / 24.06.2026