Ўзбекистон | 10:22 / 31.01.2019
9529
2 дақиқада ўқилади

Мактабларда таълим жараёнини ота-оналар томонидан онлайн кузатиш имкониятини яратиш таклиф этилди

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнини ота-оналар томонидан онлайн кузатиш имкониятини яратиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнини ота-оналар томонидан онлайн кузатишни йўлга қўйиш керак. Бунда ота-оналар ўз қўл телефонлари, смартфонлари ёки компьютерларидан фарзандининг машғулотлардаги иштирокини кузатиши мумкин. Бу орқали ҳар бир ота-она ўз фарзандининг мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида қандай таълим ва тарбия олаётганини, фарзандига қандай ўқитувчи ёки тарбиячилар дарс бериб, тарбиялаётганлигини кузатиш имкониятига эга бўлади. 

Шунингдек, ўқитувчилар учун қулайлиги - ўқувчи ўзини ота-онаси кузатиб турганини ҳис қилиб туриши ва дарсларда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишидадир. Ўз навбатида дарсни ота-оналар кузатиб турганлигини ҳис қилган ўқитувчи ўз устида кўпроқ ишлашга, ўқувчиларга сифатли дарс ўтишга ҳаракат қилади.

“Ҳозирда кўплаб мактаб ва боғчаларга видео кузатув қурилмалари ўрнатилган. Уларнинг сонини ошириш (ҳар бир машғулот хонасига ўрнатиш) ва ота-оналарнинг видео кузатув қурилмаларидан масофавий онлайн фойдаланиш имкониятини яратиш керак”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ катта магистрал йўлларда пиёдалар учун йўл ўтказгичлар қуриш таклиф қилинганди.

Мавзуга оид