Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуайдо АҚШнинг Венесуэладаги вазиятга ҳарбий аралашувини истисно қилмади
Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдонинг CNN телеканалига маълум қилишича, Венесуэладаги вазиятга АҚШ ҳарбий аралашувини истамайди, аммо шунга ўхшаш сценарий истисно этилмайди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Гуайдога АҚШдан ҳарбий ёрдам сўрагани борасида савол беришганида, у Венесуэла аҳолиси президент Николас Мадурога «мумкин бўлган ҳар қандай босим» кўрсатилишини хоҳлаши ҳақида айтди.
«Венесуэлада биз Мадурога босим ўтказиш учун қўлимиздан келганини қиляпмиз, бу ҳарбий сценарийга бормаслигимиз мақсадида амалга оширилмоқда, сабаби буни ҳеч ким истамайди», - дея қўшимча қилиб ўтди Гуайдо аввалги жавобга аниқлик киритиш сўралганида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гуайдо Венесуэла ҳарбийлари билан яширин учрашувлар ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:55
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026