Трамп Хитой раҳбарига оид ўз режасини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, яқин вақт ичида ХХР раҳбари Си Цзиньпин билан «битта ёки иккита» учрашув ўтказади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, ушбу учрашувларнинг бирида томонлар янги савдо битими бўйича келишувга эришиши мумкин. Шунингдек, Трампнинг ишонч билдиришича, Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо музокаралари 1 мартгача тугатилади.
Президентнинг қайд этишича, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар ҳеч қачон бунчалик «ривожланмаган».
Хитой делегацияси фикрича, Қўшма Штатлар билан савдо музокараларининг сўнгги раундида «муҳим ўзгаришга» эришилган. Бу ҳақда Хитойнинг «Синьхуа» давлат агентлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, делегациядан таъкидлашларича, Америка томони билан музокаралар «очиқ, аниқ ва самарали» бўлган.
Музокаралар тафсилотлари очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШнинг Россия ва ХХР таҳдид экани ҳақидаги баёнотига жавоб берганди.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023